Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 21 Декабр 2017 Кӯришлар: 2235
Печат

 

niyat hayot 2017 21Ният Ҳаёт 1966 йилда Айний ноҳиясининг Хушекат қишлоғида туғилган.

"Иш юритиш ҳужжатлари намуналари" (1992), "Халқ дунёси" (2002, Г. Калонова билан ҳамкорликда), "Галамайдонлик саховатпеша" (2003), "Ғўлакандоз кеча, бугун, эртага" (А. Раҳматзод билан ҳамкорликда), "Шеър таровати" каби насрий, публицистик, "Арча киприги" (2002) номли шеърий

тўплам муаллифи.

2008 йилдан Тожикистон Ёзувчилар иттифоқининг аъзоси.

Одамийлик ўлди…

Иблис Шайтон бўлиб,

Ҳазрати Одам

Ҳақдан тилаганда, Момо Ҳавони,

Қобил Ҳобил қонин тўкиб, келганда,

Қавмлар, удумлар, динлар замони,

Қачонки, бир тўда мансабпарастлар

Худодан қолган мулк, Худонинг Ерин

Отасидан қолган мерос сингари

Ўзаро тақсимлаб олгандан бери,

Қачонки, давлату миллат яратиб,

Ўзаро чегара қурганда башар,

Афсус, одамийлик ўлди шундан сўнг,

Одамийлик ўлди, одамлар яшар.

Шундан сўнг, сидқ, вафо, меҳр ва шафқат

Билмай яшар Одам насли-насаби.

Разолат уруғин сочиб, етилди

Хиёнат дарахтин меваси каби.

Шундан сўнг йўқолди, ишқу диёнат,

Одамлик зотидан қолмади нишон.

Бир зумда Шайтоннинг қавмига дўнди,

Қафас ичра тутқун қуш янглиғ пинҳон.

Эй, биродар, қара, ер юзидаги

Дунёнинг ишлари қолдирар ҳайрон.

Одам бир-бирига раво кўрганни,

Бир-бирига раво кўрмайди ҳайвон.

Ҳавасим келади, паррандаларга,

Давлатдан давлатга учар, кўнгли тўқ.

Қўрқмай парвоз қилар,

Чегараларда

Қуролланган зобит, қўриқчилар йўқ.

Ҳинд, Эрон, Осиё, Африқо, Хитой,

Амриқо, Рус…

Худо юртларин бутун

Кезиб чиқолмайман, биргина айбим -

Мен Одам наслидан бўлганим учун.

Ҳатто, аждодларим хоки кўмилган

Бухорода юргим келади бир зум.

Аммо одамлигим учун, водариғ,

Шу оддий бир бахтдан маҳрумман, маҳрум…

Ўз ёғимда ўзим қовриламан жим,

Дунёнинг ишини ўйласам агар.

Ўзимча келаман шундай фикрга:

Одамийлик ўлди, одамлар яшар…

 

***

Қанақа дунёдир, бу ғамгин дунё?

Тонги ўхшаб кетар, худди шомига.

Гоҳ ўлжа туширар домига овчи,

Ўлжадай тушади гоҳ ўз домига.

Чингизларга қудрат бахш этиб жаҳон,

Не-не Рўдакийни қилиб кетди кўр.

Дунёга кам келар, Анушервонлар,

Гўрсиз ўтиб кетди, не-не Баҳром Гўр.

 

Не-не Сино ғамдан тарк этди юртни,

Искандар дунёдан кетди қўли бўш.

Ўтиб кетди не-не Ҳозиқ оламдан,

Ҳотам эса, ҳиммат қолдирди қўш-қўш.

 

Ватанинг бор бўлса, асрагин уни,

Биз Ватансиз хормиз, бизсиз хор - Ватан.

Ватан тийнатимиз ичра бир жондир,

Илонга ем бўлар жон чиққан бадан.

 

***

Соқиё, май бирла тўлдир, ушбу дам паймонани,

Айласин обод майинг бир лаҳза бул майхонани.

 

Ўйнатар бизларни тинмай, бенаво дунё, ажаб,

Соқиё, қил телба бундан ошиқи девонани.

 

Қолди ишқдан бехабарлар ҳолимиздан бехабар,

Ғам сели бундан-да вайрон айлагай, вайронани.

 

Қувнамас ҳеч қайси меҳмон зиқналар даргоҳида,

Зиқна қуш олгай сахийлар инидин ҳар донани.

 

Соқиё, май бирла тўлдир тонггача паймонани,

Токи, ёндирсин Ният, ғам нурида парвонани.

 

Тожик тилидан Одил Икром таржимаси.

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

ҚАДРИЯТЛАРИМИЗГА ЭҲТИРОМ КЎРСАТИШ – БУРЧИМИЗ

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ташаббуси билан мамлакатимизда 2018 йил – Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили, деб эълон қилинди. Мамлакат Президентининг ташаббусини қўллаб-қувватлаш ҳамда Давлатимиз сарварининг кўрсатма ва топшириқларини ҳаётга татбиқ этиш мақсадида, Рўдакий ноҳияси Маориф ва илм

Муфассал...

КЎП НОЛИМА, АМАЛ ҚИЛ, ҲОСИЛ СЕНГА ИНТИЗОР

 

*** Беҳуда гапирма, оқибати яхши эмас.

*** Эй, инсон, билгин, сенинг умринг қисқа, ғайрат қил, башарият учун хайру саховат ниҳолини эк, дон эк, токи улар сендан баҳра олишсин.

*** Эй, инсон, сен келдинг ва билгинки, У сени на ейишу ётиш ё фақат ишқ билан машғул бўлиш учун яратмади. У сени ўз инсонийлик қарзингни Унинг

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2192340

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8595673
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1870
5216
7086
8563896
31777
117875
8595673

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.106
Бугун: 09-09-2025 14:55:22

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015