Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 07 Декабр 2017 Кӯришлар: 2115
Печат

 

lohutiyn 2017Бўлибман ошиғинг олгин хабар ҳоли паришонман,

Кутиб йўлингнинг бўйида куйингда чашми гирёнман.


Сени тонгдай жамолингу мисоли тун сочинг ҳақи,

Билолмай, қай бири зебо ботиб хаёлга нодонман.

 

Жабр этма жонима кўп танимда тоқат тоқ ўлди,

На тошданман, на темирдан мисоли сен тирик жонман.

 

Муҳаббат ўтида куйдим, келиб ёнмоқлигим бир кўр,

Тутарсан балки қўлимни юрак ҳам бағри сўзонман.

 

Тушиб айри оралиққа чекарман ғам, қувонч келтир,

Йўлингда ранги сарғайган сомондек барги хазонман.

 

Дилим куйдирса ҳам, олов ёғилса ҳам бошимга тош,

Кўйингдан дил узолмасман сенингсиз зору сарсонман.

***

Юртни бузган ёрми, ағёр, ё бири, ё иккиси?

Ё мусулмон ёки куффор, ё бири, ё иккиси?

 

Дод солурлар: «Биз ватанпарвар», - дея, ҳеч билмадим,

Гапми, қуруқ сўз, ё изҳор, ё бири, ё иккиси?

 

Сақлагайми хавф илгидин юртни вакиллар сўзи,

Ё забардаст қўшин даркор, ё бири, ё иккиси?

 

Этди-ку, эл-юртни хор кўплаб вазирлар фитнаси,

Мулкпарастми ё у маккор, ё бири, ё иккиси?

 

Элни бўйнида осиқдир зулми жоҳил занжири,

Ё бу тасбеҳ ёки зуннор, ё бири, ё иккиси?

 

Талагайлар камбағални, бермайин бир дам тиним,

Муллами у, ё амалдор, ё бири, ё иккиси?

Келди озодлик замони меҳнаткашлар бошига,

Болға-ўроқ бўлди тайёр, ё бири, ё иккиси?

 

Қасд этибми қилмагай, эл хизматини ҳеч вазир,

Севар у юртин, ё безор, ё бири, ё иккиси? 

 

Айладилар касб улар эронфурушлик, найлайин,

Бўлайин инкор, ё иқрор, ё бири, ё иккиси?

 

Мен, амалдорлар, вакиллар барчасин хоин, дедим,

Майли келса тиғми, ё дор, ё бири, ё иккиси?

 

Лоҳутий, элтгай сени бир кун суйи ажал сори -

Тўғри сўз, ё байти обдор, ё бири, ё иккиси?

 

Рубоийлар

Шеърият ҳарфида жон бўлиб қолгум,

Севги томирида қон бўлиб қолгум.

Ким ошиқ эмас, гар тезда кексаяр,

Мен ҳамиша навқирон бўлиб қолгум.

 

***

Уйқудасан агар бедор бўл, эй дил,

Мастсан, кўзларинг оч, ҳушёр бўл, эй дил.

Суйган ёринг келиб, қўлинг тутмади,

Мен сендан безорман, мен безор, эй дил.

 

***

Ўйлагандим, кўнгил ҳабиби - сенсан,

Ҳар қанча дард келса, табиби - сенсан.

Ёр йўлида агар куйиб ўлмадинг,

Кетгил мендан, эй жон, рақибим - сенсан.

 

***

Истасанг, замона бўлсин сендан шод,

Ҳеч кимга етказма дард-ғам умрбод.

Қайдасан, тўғрилик ҳақида сўз бит,

Этсалар ҳам, сенинг сўзларингдан дод.

Абулқосим Лоҳутий.

 

Тожик тилидан Султон Чори таржимаси.

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Халқлар дўстлиги мангудир

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи тожик ва ўзбек халқларининг муносабатлари гултожига айланди. Бу ташриф халқлар орасидаги дўстона муносабатларнинг янги уфқлари очилишига катта ишонч пайдо қилди. Бу шундай ишончки, келгусида ҳаққоний воқелик тарих зарварақларида олтин ҳарфлар ила

Муфассал...

ИККИ МИЛЛАТ АРДОҒИДА…

 

Самарқанд шаҳрининг Алишер Навоий номидаги марказий истироҳат боғида ўзбек ва тожик адабиётининг икки буюк мутафаккири – Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий ҳайкали ўрнатилиши муносабати билан ёзилган шеър

Пайкари ду шоиру олим қад афрохт,

Сўлим эрди-ку, сўлимроқ бўлди бу боғ.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2192381

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8595682
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1879
5216
7095
8563896
31786
117875
8595682

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.106
Бугун: 09-09-2025 14:57:35

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015