Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 28 Июл 2017 Кӯришлар: 2148
Печат

 

s hojiboev 2017Уруш йиллари эди,

Ёғарди чилла қори.

Боболаринг фронтда,

Қон кечар кўп қатори.

Оч қолсак-да, ишлардик,

Жангчилар тўқ бўлсин, деб.

Гўринг куйгур фашистлар,

Эртароқ йўқ бўлсин, деб.

Боримизни фронтга

Жўнатишга шошардик.

Ўзимиз очу наҳор,

Бир амаллаб яшардик.

Бир куни уйимизда

Тамом бўлди унимиз.

Ейишга ҳеч вақо йўқ,

Сувга қолди кунимиз.

Бошимга бир ўй келди-

Ноиложликдан чора.

Қўшниникига борай,

Нон енг, дейишса, зора.

Бир бурдани отангга

Олиб берсам, овунса.

«Оч қолдим, нон-нон бер» деб,

Йиғлаши бир дам тинса.

Уч-тўрт эшикка кирдим,

Кўринмади дастурхон.

Кўпчилик биздай эди,

Йўқ эди бир бурда нон.

Узоқ қариндошимиз -

Қаҳҳор мудир бор эди.

Элдан юлиб яшарди,

Ин - жойи омбор эди.

Қоп-қоп дони бўларди,

Доим нони бўларди.

Ўшаларнинг уйига,

Кириб бордим, тортиниб...

Мени деразасидан

Кўриб қолди хотини.

Билдимки, шоша-пиша,             

Дастурхонни ўради.

На бир оғиз, кел, деди,

На аҳволим сўради.

Ортимга қайтдим шартта,

Номусдан ўша пайтда.

Гўё тириклай ўлдим,

Ерга киргандай бўлдим.

Уйга келсам бир аҳвол,

Ўтирибди қайнонам.

Мени кўриб, хўрсинди,

Кўзларига чиқди нам.

Деди: -«Бу кун ўтади,

Келади яхши кунлар.

Нон ҳам сероб бўлади,

Босилиб ётар унлар.

Ҳа, мени айтди, дерсан,

Ажал яқин Гитлерга.

Халқ ғазаби, албатта,

Киргизар уни ерга».

Дегани бувимларнинг

Эсимда ҳали-ҳали.

Шунданми, ерда ётган

Нонни кўрган маҳали,

Олиб, ўпиб, суртади

Сал ёшланган кўзига.

Бир нималар деб қўяр,

Сўзланиб ўз-ўзига.

Мана, шу кун келди-я,

Бувимиз айтган кунлар.

Дўконларда босилиб,

Ётипти қоп-қоп унлар.

Дастурхонни тўлдириб,

Туради хилма-хил нон.

Фақат, фақат, сиз қани,

Бувижоним, бувижон...

 

Султонмурод Ҳожибоев, Истаравшан шаҳри. 

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Жамоатчилик вакиллари билан мулоқот

 

12 май куни «Кохи Борбад» қасрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон муборак Рамазон ойи арафасида давлат ҳокимияти марказий ва маҳаллий органлари масъул шахслари, ижтимоий соҳалар фаол вакиллари, олимлар, зиёлилар ва дин арбоблари билан учрашди.

Муфассал...

ЧИТТАК

Одам эмас, парранда: муштдеккина, кўримсиз, қора-қура. Худованд унга ночизгина жисм-тан, аммо лекин ҳисобсиз ғам ва ташвиш ато этган. Номи ҳам ўзига муносиб тушган: Читтак. Жисмининг оғирлигига тенг келадиган паррандалар кўп, лекин улар турли-туман: чумчуқ, синчалак, жибилажибон, залич, булбул. Аммо уларнинг феъл-атвори-ю хислати ва ҳаёт тарзи  Читтакникига сира-сира ўхшамайди. Улар гул, буталар ва дарахт шохларига ин қўйишади,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2193862

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8597369
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
224
3342
8782
8563896
33473
117875
8597369

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.160
Бугун: 10-09-2025 01:48:06

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015