Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 09 Феврал 2017 Кӯришлар: 2122
Печат

 

jura ergash 2017ШУКРОНА

Болалар кулгиси ҳар хонадонда,

Қушлар эркин парвоз этар осмонда.

Толе иқбол сари юз тутган онда,

Кўнгилни тарк этиб қайғу, аламлар,

Ушбу дам шукрона айланг, одамлар!

 

Шукрона баҳридан ўтиб ҳам кўрдик,

Иштибоҳ «лаззатин» тотиб ҳам кўрдик.

Бегона юртларда ётиб ҳам кўрдик.

Ҳали эскирган йўқ далил, рақамлар,

Ушбу дам шукрона айланг, одамлар!

 

Тўқмизки, ночорлик баҳси қизиқмас,

Кўнгилдан бир нола лаб узра чиқмас.

Дастурхон тузаймиз, пиёла сиғмас,

Даврада ҳукмрон лутфу карамлар,

Ушбу дам шукрона айланг, одамлар!

 

Ҳар суҳбат оҳанги тинчлик-омонлик,

Иттифоқ бир халқмиз - тожикистонлик,

Ғанимга ҳам раво кўрмай ёмонлик,

Номимиз дунёга танилган дамлар,

Ушбу дам шукрона айланг, одамлар!

 

Кўнгилни меҳрга кошона айланг,

Муҳаббатни унга ҳамхона айланг,

Тинч ўтган ҳар онга шукрона айланг.

Бор бўлсин-а, ўйлаб босган қадамлар,

Ушбу дам шукрона айланг, одамлар!

 

ЭНДИ ЭШИГИМНИ ҚОҚМАЙДИ ҲЕЧ КИМ

(Қадрдон дўстим Абдуқодир Одиловни эслаб...)

 

Сен йўқки, ёлғизлик озори енгди,

Сукунат қўйнида ўртанганим чин.

Мен кимга кўнглимни бўшатай энди,

Мен кимдан ўтинай бир оғиз таскин.

 

Номинг айтиб-айтиб чақиргим келар,

Бўғзимдан нарига ўтмас бир сўзим,

Энди сендай бағрин очиб ким келар,

Ва кимга бағримни очгумдир ўзим?!

 

Бу умрим гузарон, асли не керак,

Дўстлар дийдоридан эрса мосуво,

Садоқатдан айро урса ҳар юрак,

Талқондек тўкилиб кетмасми дунё?!

 

Озурда қалбимни кемирар ҳижрон,

Жароҳати оғир битиб кетмайди.

Тақдир менга сендек бошқа қадрдон,

Бир дўсти содиқни насиб этмайди.

 

Энди эшигимни қоқмайди ҳеч ким,

Ўзини ўйлаган гадодан бошқа.

Ўтгувчи давроннинг завқидан кечдим,

Яқиним қолмади, Худодан бошқа.

 

Бир умр ер-тупроқ устида юриб,

Энди боши узра бир уюм тупроқ,

Аҳли қубурнинг бу ҳолатин кўриб,

Сен тугул ўзимга қайғурдим кўпроқ,

 

Томошатепанинг гўристонида,

Кўнгил хоҳишини садо айладим,

Дуога қўл очиб, қабринг ёнида,

Тангримга илтижо адо айладим…

 

Мен ҳам раҳматингдан қолмай бенасиб,

Умрим савдосидан эрурсан огоҳ.

Шодликдан зор йиғлай бағримга босиб,

Менга дўст ёнидан жой бергил, Оллоҳ!

 

СУҲБАТ

Э ҳамқишлоқ, бормисиз омон,

Қўш иморат ихтиёрида?

Бизлар эса, юрибмиз ҳамон,

Дадамизнинг чордеворида.

 

Кибрга хўб берибсизми эрк,

Сўз оҳангги ўрлайди кўкка.

Қачон борсам дарвозангиз берк,

Суҳбатимиз оёқда - тикка.

Ғам узра жон ҳалқумга етса,

Оро кирар меҳр, илтифот.

Бетоб бўлиб дадангиз ётса,

Бир ҳол сўраб қўймабмиз, наҳот?!

 

Сиз юрсангиз дунёга сиғиб,

Биз хаёлга чўмиб келяпмиз.

Маҳалла-кўй бироз пул йиғиб,

У шўрликни кўмиб келяпмиз.

Ёқа ушлаб тургандан сўрдим,

Қизғонмади ҳайратларини.

Мен шу асно сизлардан кўрдим,

Ҳорғин дунё иллатларини.

 

Юрагингиз санчарми ёмон,

Шунча молу мулкнинг борида.

Бизлар шукр, бормиз соғ-омон,

Дадамизнинг чордеворида.

 

СЕН БЎЛМАСАНГ...

Бу дунёда яшайлик бирга,

Ночор эсам тутгил қўлимдан.

Гар бойиб, юз тутсам кибрга,

Огоҳ этиб, қайтар йўлимдан.

 

Кўнгил сени бор этиб турсин,

Синовларда қолмай бир ўзим.

Дастурхонни ёритиб турсин,

Шукронага йўғрилган сўзим.

 

Йўқса юрак тош бўлгай оғир.

Қирралари танга ботгувчи,

Жафо айлар ўзлигин зоҳир,

Ҳар жисм аро илдиз отгувчи.

 

Умр эса, ҳар ён талотум,

Исроф бўлиб уволи тутар.

Қалби сендан айро ўтса ким,

У дунёнинг саволи кутар.

 

Омадга ёр бисотин ҳаёт.

Лозим кўрмай ношуд инсонга.

Ер бағридан файзу баракот,

Тўзиб кетар бари осмонга.

 

Мен ношудга айланмай туриб,

Умрим шу кўй бўлмайин исроф,

Нигоҳимни қиблага буриб,

Ёнимда тур ҳазрати инсоф!

 

Жўра Эргаш, Душанбе шаҳри.

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

РАМАЗОН Раҳимзода - ТОЖИКИСТОН ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИ, МИЛИЦИЯ ГЕНЕРАЛ-ПОЛКОВНИГИ: «МИЛИЦИЯ ОРГАНЛАРИДА ИСЛОҲОТЛАР ДАВОМ ЭТАДИ»

 

Ички ишлар вазирлигида бўлиб ўтган матбуот анжумани, хусусан, вазир ташаббуси билан янгича услубда бўлиб ўтди. Видео пресс-конференцияда Хатлон, Суғд, Тоғли Бадахшон, Рашт минтақаси журналистлари ҳам бевосита иштирок этишди ва ўзларини қизиқтирган саволларга муфассал жавоблар олишди. Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазири, милиция генерал- полковниги Рамазон Раҳимзоданинг бу ташаббусини бошқа вазирлик ва идоралар ҳам қўлласа

Муфассал...

«Халқ овози» ва бутун тожик матбуоти фахри

 

«Бобожончўлоқ», «Бобожончўлоқи Исписорий», «Исписорлик Бобожончўлоқ», «Бобожончўлоқи Хўжандий», «Бобожон Ғафур», «Бобожон»… Агар ўтган асрнинг йигирманчи йиллари охири ва ўттизинчи йиллари бошидаги газеталарни варақласангиз, мазкур тахаллус остида босилган хабар ва мақолаларга тез-тез кўзингиз тушади. Уларнинг муаллифи ўша пайтда айни навқирон йигит бўлган Бобожон Ғафуров эди. -Бобожон Ғафуровнинг ёзганлари

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2193751

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8597330
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
185
3342
8743
8563896
33434
117875
8597330

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.160
Бугун: 10-09-2025 01:36:41

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015