Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 06 Январ 2017 Кӯришлар: 2050
Печат

 

salim xalilВАТАН СОҒИНЧИ

Соғинч деб аталган соҳир туйғудан,

Қалбнинг яралари мудом ортади.

Сафарларда қолсанг

Узоқ ё яқин,

Ватан оҳанрабо каби тортади.

Дўсту ёрдан айро яшаш нашъаси,

Руҳингни чулғайди мисли бир туман.

Гарчи битта қуёш,

Гарчи битта ой

Ҳижратда ўзгача кўринар экан.

Гарчи ҳайрат чулғар,

Гарчи ҳаяжон,

Кўрганда ажнабий ранчоларини.

Лекин алмашмайсан,

Тенг кўрмайсан ҳеч

Қишлоғингни тошлоқ кўчаларини.

Ватан десанг гувлаб тўкилар соғинч,

Кўзингга тўтиё бир сиқим тупроқ.

Сал ҳаялласанг,

Ёки кеч қолсанг,

Ватан -

Қалбингда гуллайди,

Гуллари - оппоқ…

***

Онажоним - гулга тўлгай жону жаҳоним, келсангиз.

Пок нурларга ғарқ бўлгай гар хонадоним, келсангиз.

 

Дунё кезиб юрурмиз сизнинг дуоингиз билан,

Онажоним - қувватим, солиҳ иймоним, келсангиз.

 

Фарзандларнинг бахтига сиз бўлингиз доим омон,

Кўкларга етмай мудом тахту равоним келсангиз.

 

Туну кун падаримнинг руҳларини сиз этиб шод,

Кўзларим йўлда нигорон, чин паноҳим, келсангиз.

 

ЎТКИНЧИ ДУНЁДА

Бу дунёда ҳаммамиз меҳмон,

Дўст деганин чин дилдан суйдим.

Оёғига қадалса тикан,

Қўлим қолиб тишда суғурдим.

Англаб қолдим дунё нелигин,

Этак қоқдим бунда неки  бор.

Лекин дунё жилвагар бўлиб,

Чорлар бизни такрор ва такрор.

Дунёни сен бунчалик суйма,

Кўнгил қўйма асло ишига.

Гўё яша бир меҳмон мисол,

Жаннат олгай ўз оғушига.

Ҳар нафасда шукр қилгин сен,

Ғофил қолма, каттароқ оч кўз.

Ғанимат бил ҳар дам, ҳар онинг,

Амал бирла бирга бўлсин сўз.

Дерлар бизга: яхшилик қилгин,

Сўнгра уни ташла дарёга.

Кибр қилма ва ҳеч ачинма,

Ажрин Холиқ қилар зиёда.

Қўлинг ишда, дилинг Аллоҳда

Бўлсин ҳаргиз ўтказма фурсат.

Таваккал қил ёлғиз Аллоҳга,

Йўлдош бўлсин ҳалоллик фақат.

 

КЕТМАГИН

Биз кезган боғларга хазон тўкилди,

Ва тағин кўмилди излар бирма-бир.

Кетмагин, азизам,

Кетмагин бир пас

Қучоқ очиб кутмас бизларни тақдир.

Кетар манзилингни шамоллар билсин,

Хабар олиб келар бир куни хушнуд.

Йўлларимиз айро ва туташ жойда,

Бизни қарши олар ноаён ҳудуд.

Қора кўзларингни қора қаърига,

Чўкиб кетсам майли

Сассиз-садосиз.

Бепоён кенгликда сенинг ҳақингда

Мен излаб юрибман муносиб бир сўз.

Сўз топмай юрибман ҳамон дарбадар,

Хаёлнинг узилган пар қанотлари.

Қалбимни эзади

Андуҳ ва кадар,

Бунчалар ҳазиндир куз хотиротлари.

Кетмагин, азизам,

Кетмагин бир пас.

 

ҲИСОР МАНЗАРАЛАРИ

Бугун қишлоқда бодом гуллади,

Дарахтлар шай турар

Куйламоқ учун

Баҳор қўшиғини…

Насимлар уйғонар,

Шайланар эсмоққа сарсари,

Тоғларнинг

Уч ой ичида

Оқариб кетган сочлари

Аста қораяр..

Адирлар ёнади лов-лов,

Кимнидир

Соғиниб яшайди

Бир умр

Ёлғизоёқ йўл.

Онам кутар

Интиқ ва интизор,

Бизни -

Ҳар томон сочилиб кетган

Болаларини…

Мозорлар чўкади аста,

Тупроққа айланар қабрлар.

Солиҳ фарзандлар

Пичирлаб

Ёд айлар

Азизларини…

Кетгинг келмайди ҳеч бу ерлардан,

Лекин

Мангу қолиб бўлмас,

Узоқ қолиб бўлмас

Бу ерларда -

Қисмат чархпалаги

Шафқатсиз

Олиб кетар

Бизни ҳар томон.

Қайда юрма,

Қайда бўлма,

Оҳанрабо янглиғ

Тортар бизни бу макон.

Ватан - жон каби азиздир.

Мисли нур янглиғ.

Балким шунинг чун

Ватан учун

Берадилар жон…

Қишлоқда бугун бодом гуллади…

 

КУЗ

исор боғларига

Келди яна куз…

Юввош тортиб қолди

Ҳатто тоғлар ҳам.

Шамоллар эсар майин.

Мезонлар ортидан

Югурар

Қишлоқ болалари,

Лекин

Энди

Чанг кўтарилмас,

Ҳатто

Сокин оқар

Ариқларда сув.

Келинчаклар сув сепиб

Супурар ҳовлиларни,

Кампирлар хаёлга толади

Эснаб

Ўтган кунларни.

Сокинлик бошланар

                                     руҳимда.

Юввош тортиб қолар

Бирданига дил.

Қишлоқдошлар

Энди

Офтобга тобланиб

Ҳар шом

Бошлайди гурунг.

Боғларнинг заъфарон

                                   ранглари,

Боботоғ

Чўкиб қолган

Туяга ўхшар,

Ҳисор тоғларининг

                             ўнгирларида

Қизарар тупроқ.

Йўллар олис туюлар,

Кетаётган каби

Туюлар йўллар.

Ҳамма нарса

Сокин

Шошади қайгадир.

Қайгадир кетмоқчи бўлар,

Бекинмоқчи бўлар

                                  қайгадир -

Дарбадар…

 

Табиат куй чалар ҳазин,

Чидаб бўлмас,

Бош олиб кетгинг келар

Олис-олисларга…

Сени кутаётган каби

Олисларда бир Ёр,

Бир Висол…

 

Илтижолар фаслидир бу,

Истиғфорлар фаслидир бу,

Ҳамду санолар фаслидир бу.

Ва

Интиҳони эслатар

Ҳар оқилга…

Бу куз…

Ҳисор боғларига

Яна келди куз…

 

Салим Халил,

Душанбе шаҳри.

КАЛЕНДАР

« Июн 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

ШҲТга АЪЗО МАМЛАКАТЛАР ДАВЛАТ БОШЛИҚЛАРИ КЕНГАШИ МАЖЛИСИ

 

9 июн куни Қозоғистон Республикасининг Остона шаҳрида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатлар давлат бошлиқлари  Кенгаши саммити бўлиб ўтди. Унинг ишида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ҳам иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Муфассал...

ЭЪЗОЗДА БЎЛИШ БАХТИ

 

1938 йил…

Олтин кузнинг хазонрезли кунларидан бири - 17 ноябр.

Ғўлакандоз қишлоғидаги деҳқон оиласида фарзанд дунёга келди. Ўғил…

Деҳқончилик ортидан кун кечирадиган Мирзамаҳмуд ота Ҳасанов ва Жаҳонраъно она Ҳасанова оиласидаги хушхабардан барча қариндош-уруғлару

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2123692

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8309276
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
189
3937
4126
8284046
57672
101124
8309276

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.161
Бугун: 17-06-2025 01:59:44

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015