Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАСР

Муаллиф: Super user Категория: НАСР
Чоп этилган 20 Феврал 2019 Кӯришлар: 1800
Печат

 

ona 2019Ишдан қайтсангиз, салом-аликдан сўнг, фарзандларингиз: -Дада, шакалат опкелдингизми?”- дейишади сабрсизлик билан. Шоколадни олишади-ю кўнгиллари жойига тушади. Аёлингиз: -“Рўзғорнинг камчиликларини олиб келдингизми, дадаси?”- дея қўлингизга қарайди. Селлофан халталарни рафиқангизга узатасиз. Унинг ҳам кўнгли жойига тушади. Онангиз эса: -“Яхши бориб келдингми, болам?!

Ишлар билан ҳорма энди. Тушликни вақтида қилдингми?”- дейди меҳри жўшиб. Остонадан соғ-саломат кириб келганингизни кўрган муштипар онанинг ҳам кўнгли жойига тушади.

***

Онангиз кимгадир ютуқларингиз ҳақида тўлиб-тошиб гапираётганини эшитиб қоласиз. Бу ҳол сизга эриш туюлади. -Бўлди-да энди, она. Ҳадеб мақтайверасизми!? Бошқа гап йўқми сизга? Шу тарзда онангизга ўз норозилигингизни билдирасиз.

Азиз дўстим, у мақтовларни табиий ҳол, деб қабул қилинг, шунчаки оналик меҳрига йўйинг. Шуни унутмангки, эртага онангиздан кейин, шон-шуҳратингиз дунёни тутса ҳам ҳеч ким сиз билан бунчалик фахрланмайди, ҳеч бир инсон сизни онангизчалик мақтаб, кўкларга кўтармайди.

***

Онамнинг қулоқлари оғирроқ. Баландроқ гапирмасангиз эшитмайди. Лекин баъзида оҳистагина “уҳ” тортгудек бўлсам: -Ҳа болам, тинчликми? - дея хавотир олади... Ўйланиб қоламан ва шундай қарорга келаман: “демак, Она фарзандини қалби билан тинглар экан-да!”

***

Ҳаётимнинг турли даврларида олинган суратларни эринмасдан бирма-бир кўздан кечиряпман: синфдошлар, курсдошлар, узоқ-яқин дўстлар ва ҳамкасблар даврасида савлат тўкиб турибман. Ғурурланиб кетдим ўзимдан...

Ажабо! Мингга яқин суратлар орасидан онам билан тушган биттагина расмни тополмадим.

***

“Юлдуз”лар билан селфи олишга эмас, балки ёнингизда балқиб турган “қуёш” билан суратга тушишга ошиқинг.

***

Бир бадавлат дўстимнинг иқрори:

-Оилам билан энг тансиқ таомлар пишириладиган бренд ошхонага тез-тез бориб турамиз. Шу гал борганимда овқатланиб бўлгач, деворда осиғлиқ турган ёзувга кўзим тушди: “Хуш келибсиз! Ошхонамизга бирон марта онангизни ҳам олиб келганмисиз?” Савол мени эсанкиратиб қўйди. Ўша тобда қорним тўйганини, бироқ қалбим очқаганини ҳис этдим.

***

Бугун онангиз ҳолидан хабар олишга имкон топинг. Уйга кирасолиб, унинг мўъжизакор қўлларини қайта-қайта ўпиб, кўзингизга суртинг. “Эртага бориб кўраман-да», деманг. Эртага кеч бўлиши мумкин... У пайтда совуқ жасадни ҳар қанча қучиб, юзингизни қўлларига боссангиз ҳам оналик тафтини туёлмайсиз.

Нозимжон ЭРГАШЕВ.

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Миллат пешвосининг Роғун ГЭСига иш сафари

 

26 июл куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон қурилиш ишларининг бориши билан танишиш мақсадида, Роғун ГЭСига ташриф буюрди.

Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон Бош вазир Қоҳир Расулзода ҳамроҳлигида айни пайтда 78та участкада кеча-ю кундуз юқори сифатли ишлар

Муфассал...

Миллат пешвосининг Бохтар ноҳиясига иш сафари

 

16 август куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон бунёдкорлик ишлари билан танишиш, бир қатор ҳаётан муҳим иншоотларни фойдаланишга топшириш ва қишлоқ хўжалиги соҳаси билан танишиш мақсадида Хатлон вилоятининг Бохтар ноҳиясига ташриф буюрди.

Раҳбарият, фаоллар, маориф ва маданият арбоблари, ёшлар намояндалари

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2195384

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8598472
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1327
3342
9885
8563896
34576
117875
8598472

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.160
Бугун: 10-09-2025 10:43:01

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015