Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАСР

Муаллиф: Super user Категория: НАСР
Чоп этилган 28 Июн 2018 Кӯришлар: 1924
Печат

 

otalargaБошни фидо айла ато қошиға,

Жисмни қил садқа ано бошиға.

Тун-кунунга айлагали нурфош,

Бирисин ой англа, бирисин қуёш.

-----------------------------------------         А. Навоий.

 

1. Ривоят

Кунларнинг бирида йигит кекса отасини етаклаб шаҳардаги ресторанларнинг бирига кирди. Таом тановул қилишаётган пайтда қарилик ва ожизлик туфайли отасининг қўллари қалтирар, қошиқни зўрға оғзига олиб борарди. Кутилмаганда қошиқдаги овқат унинг кўкси узра тўкилди. Бу ҳолатни кўриб, бошқалар нороҳат бўлишди, аммо йигит отасининг рафторидан заррача ҳам ташвишга тушмади.

Тановул қилиб бўлишгач, отасининг қўлидан тутиб, қўл ювадиган жойга олиб борди. Отасининг қўл-оғзи, кийимларига тўкилган овқат доғларини ювди ва сочларини тараб, етаклаганча чиқиб кета бошлади. Йигитнинг бу рафторини ресторандагилар ҳайрат билан кузатишарди. Уларнинг орасидан бир кекса киши ўрнидан туриб, йигитдан сўради:

-Ҳой йигит, мабодо, бирор нарсани қолдириб кетмаяпсанми?

-Раҳмат, билишимча, ҳеч нарса қолдирганимиз йўқ, - деди йигит кекса кишига миннатдорчилик билдириб.

-Сенга раҳмат, ўғлим, гарчи ҳис қилмасанг-да, ўзингдан жудаям яхши нарсалар қолдириб кетаяпсан. Булар: ўғиллар учун сабоқ ва оталар учун умиддир, - деди кекса киши.

 

2. Ҳақиқат

Қиш кунларининг бирида ноҳия марказий беморхонасининг ички касалликлар бўлими дўхтири қабулига боргандим. Айвоннинг икки тарафига қўйилган курсиларда ўтиришган турли ёшдаги кишилар дўхтир қабулига кириш учун навбатда туришарди. Ичкарига ёши бир жойга бориб қолган кишини икки йигит суяб кириб келишди ва курсиларнинг бирига ўтирғизишди. Бемор, ниҳоятда, безовта бўлиб, қўллари билан қорнини чангаллар, гоҳ энгашиб ўтирар, гоҳ курси суянчиғига суянарди. Ниҳоят, курсига узала тушиб ётиб олди. Бирга келган йигитларнинг гавдалиси дарҳол тўнини ечиб тахлади-да, беморнинг бошига ёстиқ қилиб қўйди. Иккинчиси, новчадан келган йигит курткасини ечиб, беморнинг оёғи устига ёпди. Йигитларнинг каттаси беморнинг олдида чўнқайиб ўтириб, унинг қўлларини уқалар, нималардир деб, овутишга ҳаракат қиларди.

-Бу кишининг дарди оғир экан, олдин шу киши кирса, нима дедингиз? -деди ўрта яшар аёл бошқаларга қарата мурожаат қилиб.

-Тўғри айтасиз, шу киши олдин кирсинлар, - унинг гапини маъқуллашди навбатда турганлар.

Икки йигит беморни қўлтиғидан ушлашиб, дўхтир ҳузурига киришди. Бироздан сўнг, қўлларида нималардир ёзилган варақ тутишиб, бўлимнинг беморлар ётқизиладиган тарафига йўл олишди.

Орадан бир қанча вақт ўтиб, беморхона бўлими дарвозаси ёнида турган новча йигитдан сўрадим:

-Беморнинг аҳволи қандай?

-Худога шукр, дадам яхши. Ошқозони оғриган экан, дўхтирлар ювишгандан сўнг тинчиб қолди. Акамнинг айтишича, кечқурун жавоб берамиз, дейишибди.

Шу пайт ичкаридан йигитнинг акаси чиқди. Уларнинг юзларида қувонч нишоналари яққол кўринарди. Ака-укалар нималардир тўғрисида гаплашиб, ташқарига йўналишди.

«Яхши фарзандлар, оталарига ғоят меҳрибон эканлар», деган хаёлга бордим.

Айни пайтда, жамиятимиз доғига айланган, отаси ёки онасини қариялар уйларига элтиб ташлашгача боришган ёхуд улардан меҳрини дариғ тутадиган фарзандлар ҳам топиладиган замонда бу ака-укаларнинг оталарига кўрсатган меҳрибонликлари ибрат олса арзигулик, деб ўйлайман.

 

Хайрулло Мирзоназар, Жайҳун ноҳияси.

 

КАЛЕНДАР

« Июн 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

КЎКЛАМ КЕЛДИ

 

Бойчечак қаддини кўтарар ердан,

Баҳорнинг нафаси сочилди ҳар ён.

Заминда жаннатий ҳаёт яратиб,

Кўкламнинг қадами етди биз томон.

Муфассал...

Сўқир келинчак

 

Ёхуд хатога бой берилган умр

Таҳририят ходимлари билан биргаликда газетанинг кейинги сонини тайёрлашга киришдик. Хато ва камчиликлар бартараф этилиб, чоп этишга олиб кетилди. Ходимларимиз бирин-кетин уйларига йўл олишди. Иш вақти тугаб, идорада ёлғиз қолдим. Ишидан қайтаётган ўғлимни кутиб, тахланиб ётган қўл ёзмаларга кўз югуртириб ўтирардим.

Ташқарида чанг-тўзон кўтарилиб, шамол увиллай бошлади. Шом ўз

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2123779

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8309301
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
214
3937
4151
8284046
57697
101124
8309301

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.161
Бугун: 17-06-2025 02:05:49

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015