Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАСР

Муаллиф: Super user Категория: НАСР
Чоп этилган 15 Июн 2017 Кӯришлар: 2420
Печат

 

mashina 2017 copyЮртимизнинг машҳур ҳофизларидан бири, «Шашмақом»нинг моҳир ижрочиси, Тожикистон Халқ артисти  марҳум Боймуҳаммад Ниёзов давру даврон сурган санъаткорлар сирасига киради. Кимлардир бир умр янги машина миниш орзусида ўз даврининг энг олди машиналари соҳиби бўлган. «Москвич»нинг энг зўри дейсизми, «Жигули»нинг «06»си дейсизми, «Волга»нинг «ГАЗ-24»и дейсизми… Эл ардоғидаги ҳофиз машиналарини тез-тез янгилаб турган.

Энди даврлар ўтаверар экан, Шўролар Иттифоқи тарқаб кетди. Ўтган асрнинг тўқсонинчи йиллари бошида иқтисодий инқироз ҳукмронлик қила бошлади. Ўша йилларда Боймуҳаммад Ниёзов «Запорожец» сотиб олди. Уни ҳозирги ёшлар кўрмаган бўлса керак. Кичкинагина, арзонгина машина.

Ҳофизнинг ўғли Нурмуҳаммад эски «Запорожец»нинг у ёқ-бу ёғини айланиб кўриб, отасини мақтай кетди:

- Дадажон, дидингизга, узоқни кўра олишингизга қойилман…

- Ҳа, энди, - камтарона сўз бошлади Боймуҳаммад ака. – Енгилгина. Худди велосипед ҳайдагандек осонгина ҳайдаб юраверасан.

- Дадажон, узоқни ўйлаб, яхши иш қилибсиз. Биласизми, шунча машина миндингиз, лекин «вечний»сини энди олдингиз.

- Бу нима деганинг, ўғлим? - таажжубланди ота.

- Чунки бу алмисоқдан қолган машинани ҳеч қачон, ҳеч кимга сота олмайсиз. У -  «вечний» машина…

«ФАРҚИ ЙЎҚ ЧОЙ»   

Қишлоғимизда тўй-маъракалар бўлса, ўзимни нуроний отахонлар даврасига ураман. Қарияларнинг хизматини қилиб, дуоларини олсам, баҳри-дилим очилиб кетади. Енгил ҳазиллар қилиб, кулдираман, ўзлари айтмоқчи, уларни ёшартираман.

Маъракалардан бирида қишлоғимизнинг табаррук отахонларидан Абдували бобо менга иш буюриб қолди:

- Ғайратжон, ўғлим, битта чой дамлаб кел.

Айтганларини қилдим. Чойни уч марта қайтариб, пиёлага бир хўплам қуйиб ичдим-да, кейингисини бобога узатдим. Абдували бобо пиёладаги чойга тикилиб:

- Ўғлим, бу қанақа чой, қорами, кўкми? - деди.

- Бобожон, рангига қаранг, ўзи тайин-ку, - дедим мен.

- Кўзларим хира бўлиб қолган, болам. Рангидан ажрата олмайман.

- Унда ҳидлаб кўринг, бўлмасам…

- Э, болажоним-а, ҳидидан билсам, сендан сўрармидим.

- Ундай бўлса, бир ҳўплам ичиб кўринг, мазасидан биласиз, қўясиз.

- Ёшинг саксондан ошгандан кейин, маза нималигини ҳам билмай қоларкансан, киши.

- Ие, бобожон, рангидан, ҳидидан, ҳатто, мазасидан билмасангиз, қорами, кўк чойми сизга нима фарқи бор?

- Нима дединг, ўғлим?

- Бу айни сизбоп чой деяпман. Чойнинг энг янги, энг яхши тури – «фарқи йўқ чой», дейдилар буни.

Бобо чойни ҳўплаб-ҳўплаб ичиб, оғзида қолган тўртта тишни кўрсатиб, жилмайди.

Ғайратжон ҲАМРОҚУЛОВ.

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Қора либос бизга бегона

 

Санъатшунослик фанлари доктори, профессор, илму техниканинг атоқли арбоби, Тожикистоннинг етакчи санъатшуносларидан бири Муқаддима Ашрафий тожиклар миллий либосига бир қатор илмий ишларини бағишлаган. Унинг "XII-XVII аср тожикларининг  ўрта асрдаги либослари" суратли китобларидан бири тожиклар санъати тарихининг энг кам ўрганилган соҳаси - ўрта аср либосларини акс эттиради. Либослар ҳақида тўлиқ, аниқ, яққол тасаввур берувчи  қадимий

Муфассал...

Олис бўлса ҳам тўғри йўлдан бор

 

ёхуд шогирднинг устоз ҳақидаги битиклари

Ривоят қилишларича, бир донишманддан сўрабдилар:

- Ҳақиқатга элтувчи неча йўл бор? У:

- Ҳақиқатга элтувчи йўлларнинг сони дунё халқлари нуфузичадир. Ҳар кишининг ҳақиқат йўлини топиши эса, алоҳида ҳикматдир, - дея жавоб берган экан…

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2193055

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8596458
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2655
5216
7871
8563896
32562
117875
8596458

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.150
Бугун: 09-09-2025 19:57:50

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015