Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАСР

Муаллиф: Super user Категория: НАСР
Чоп этилган 01 Декабр 2016 Кӯришлар: 2891
Печат

 

a oripovЮксак истеъдод соҳиби, Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповнинг вафот этгани тўғрисидаги хабар барчамизни чуқур қайғуга солди. Олис йиллар бурун, аниқроғи, Тошкент шаҳридаги олий милиция мактабида таҳсил олган йилларим Абдулла Ориповнинг халқ орасида жуда машҳурлиги тўғрисида эшитгандим. Шерали Жўраев, Ортиқ Отажонов, Олмахон Ҳайитова, Муҳаббат Шамаева каби таниқли ҳофизлар унинг шеърларига куй басталаб, қўшиқ куйлаганлар.

Шоирнинг, хусусан, “Биринчи муҳаббатим” ва “Муножот” номли шеърлари қўшиқ сифатида эл орасида қайта-қайта эшитиларди…

Абдулла Ориповнинг тожик адиблари, хусусан, Лойиқ Шерали билан самимий яқинлиги бор эди.  У ўзбек адабиётининг Тожикистонда ўтказилган декадаларининг доимий қатнашчиси эди. Ўзбекистонда тожик адабиёти декадаларининг ўтказилишида эса, Абдулла Орипов бизнинг адибларимизни самимий кутиб олар, ижодий сафарларида ҳамроҳ бўларди.

1989 йили Абдулла Орипов, Жонибек Қувноқ, Жуманиёз Жабборовлар Тожикистонга ташриф буюришди.

Ўшанда бу шоирлар Турсунзода шаҳрига боришди. Бу сафарда унга Тожикистон Ёзувчилар иттифоқи котиби Ибод Файзулло ва ўзбекзабон шоир Ўлмас Жамол ҳамроҳлик қилишди. Ўша кунларда камина шаҳар ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари лавозимида хизмат қилардим. Шаҳар раҳбарияти менга меҳмонларга йўл бошловчи бўлишни топширди. Биринчи кундаги шеърият кечаси Маданият уйида бўлиб ўтди.

Шуни таъкидлаш жоизки, Тожикистонда ҳам шоирнинг мухлислари кўпчиликни ташкил қилар эди. Халқ ўз севимли шоирини гулдурос қарсаклар ва гулу гулдасталар билан қарши олди. Абдулла ака бу кутиб олишлардан жуда  севиниб кетганди.

У киши сўзга чиққанида, тожик ва ўзбек халқларининг бузилмас дўстлиги тўғрисида узоқ сўз юритганди. Бу дўстликнинг қадимийлигини, бу дўстликка Мавлоно Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоий асос солганлигини таъкидлаб ўтди. Бу дўстлик яқин қуда-андалик, хеш-таборликка айланиб кетганлигини, кўп асрлик анъанани давом эттиришимиз кераклигини қайта-қайта такрорлаб, глобализация даврида миллий ўзига хослигимизни сақлаб, асраб-авайлаб қолишимиз даркорлигини ҳам таъкидлаб ўтди.

Бизнинг кейинги суҳбатимиз Қоратоғ дарёсининг соҳилида бўлиб ўтганди. Ўша суҳбатда Абдулла Ориповнинг нақадар нодир шахс ва ниҳоятда донишманд эканлигининг гувоҳи бўлдим. Ибод Файзуллоев мен томонга қараб деди:

-Бу йигит милиционер, бироқ шеърлар ижод қилади, Лойиқнинг шогирди.

Бу гапни эшитган Абдулла Орипов тийран нигоҳлари билан менга тикилди:

-Лойиқнинг шогирди бўлса, иншооллоҳ, мақсадига эришади. Милиция формаси бунга тўсқинлик қила олмайди. Дарвоқе, Ўзбекистонда ҳам милиция ходимлари орасидан яхши шоирлар етишиб чиққан.  Ҳатто, Ўзбекистон ички ишлар вазири  генерал-лейтенант Ҳайдар Яҳёев Ёзувчилар иттифоқининг аъзоси, яхшигина ғазалнавис шоир. Журъатли бўлинг, ёш дўстим, -деди.

Мана, орадан кўп йиллар ўтди. Бироқ мен ўша мулоқот ва кўнгилли учрашувни ҳамиша ёдда сақлаб келаман…

Кейинчалик Абдулла Ориповнинг янгидан-янги асарлар яратгани тўғрисида хабар топдим. Ўзбекистон Республикаси миллий мадҳияси матнининг муаллифи эканлиги ва Ўзбекистон Қаҳрамони унвонига муяссар бўлганлигини ҳам эшитдим.

У киши умрининг охиригача тожик адабиётининг энг содиқ ва вафодор дўсти бўлиб қолди. Дўсти Лойиқ Шералининг тенгдоши бўлиб, 75 ёшида бу фоний дунёни тарк этди.

Руҳи шод, охирати обод бўлсин!

 

Акбар АБДУЛЛО,

шоир, Тожикистон Ёзувчилар иттифоқи раисининг маслаҳатчиси.

КАЛЕНДАР

« Июн 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Оқилона сиёсат шарофати

 

Тожикистон Республикаси бундан 28 йил муқаддам, 1991 йил 9 сентябрда ўз мустақиллигини эълон қилди. Бу қутлуғ кунни халқимиз азалдан кутганди. Чунки мустақиллик халқимизга дунёнинг бебаҳо неъмати - озодлигу эркинлик ва гуллаб-яшнашни ато этди. Бу қимматли неъматга Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон - миллий давлат тикловчиси, тинчлик ва бирлик меъморининг

Муфассал...

Оқибат дарахти

 

Чол тушимга кирди. Елкасига хуржун илган ўша чол. Сира тушимга кирмаcди, товба. Кўнглим ғашланди, безовта бўлиб уйғондим.

Нонушта пайти кичик қизим тунов кун берган ваъдамни ёдимга солди:

— Дадажон, бугун шанба-я? Ишга бормайсиз, тўғрими… Эсингиздами?

— Эсимда.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2123633

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8309263
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
176
3937
4113
8284046
57659
101124
8309263

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.161
Бугун: 17-06-2025 01:55:15

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015