СИЁСАТ

ИСЛОМ – ТЕРРОРГА ҚАРШИ

Муаллиф: Super user Категория: БОШ САҲИФА
Чоп этилган 22 Ноябр 2017 Кӯришлар: 14721
Печат

 

terorizmТожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Дин ишлари, миллий анъана, тантана ва маросимларни тартибга солиш комитети томонидан дунё мамлакатларининг диққатини тортиб, ташвишига сабаб бўлаётган ҳамда бугунги куннинг энг долзарб мавзуларидан бири - террорчилик ва бузғунчилик, шунингдек, ушбу даҳшатли ҳодисаларни муқаддас Ислом дини билан боғламасликка бағишланган "Ислом террорга қарши" номли ахборот қўлланма китоби нашрдан чиқди.

Ушбу китоб А.Мавлонов, А.Раҳнамо, М.Наботов томонидан тузилган бўлиб, диний масалаларни ўз ичига олади ва террорчиларнинг асл қиёсафини очиб беради ҳамда ёшларнинг турли бузғунчи партия-ю ҳаракатларга қўшилиб кетишларининг олдини олишда яхши самара берадиган қўлланмадир.

Таҳририят ушбу китобдан парчаларни ёш маҳоратли таржимон Зуҳриддин Умаров таржимасида азиз муштарийлар эътиборига ҳавола этишни ният қилган. Ўйлаймизки, ушбу парчалар ватанпарвар юртдошларимизга террорчиларнинг асл башарасини кўрсатиб, уларнинг азиз Ватанимиз ва муқаддас Ислом динига бўлган хатарини англаб етишларида муносиб хизмат қилади.

Таҳририят.

 

Бузғунчилик ва терроризмнинг дин, мазҳаб ва миллати йўқ ҳамда бу даҳшатли ҳодисаларни Ислом дини билан боғлаш нотўғридир. Экстремизм, террорчилик ва жиноятчиликка қарши курашишни ҳеч қачон динга қарши курашиш сифатида талқин қилмаслик лозим.