Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 22 Июн 2018 Кӯришлар: 2338
Печат

 

suv 2018Мамлакатимиз пойтахти – Душанбе шаҳри келгуси ҳафтада яна бир халқаро тадбир ўтказилиши майдонига айланади. 20 июндан 22 июнгача пойтахтимизда Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг ташаббуси билан БМТ Бош ассамблеяси резолюцияси асосида қабул қилинган 2018-2028 йиллар – «Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллиги тадбирлари доирасида БМТ

Муфассал: Сув – бебаҳо неъмат, ҳаёт сарчашмаси
 
Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 22 Июн 2018 Кӯришлар: 2142
Печат

 

shavkat-mirziyoyev-emomali-rahmonХалқ донишмандлигида: “Икки шиддатли оқим туташган жойда улкан дарё ҳосил бўлади. Бу кўплаб инсонлар учун бахт-саодат келтириб, уларнинг имкониятларини рўёбга чиқариб, турмушларини фаровон, ҳаётларини чароғон қиладиган дарёдир”, - деган ҳикмат бор.

Бу том маъноси билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг шу йил баҳор кунларида Тожикистон Республикасига қилган

Муфассал: Икки пешво жасорати
 
Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 08 Июн 2018 Кӯришлар: 2040
Печат

 

sayyohДунёдаги ривожланган мамлакатлар тараққиётининг асосий таянчи уларнинг иқтисоди бўлиб, давлат қудрати мазкур соҳанинг қай даражада равнақ топгани билан белгиланади.

Ўз навбатида, иқтисодиётнинг юксалиши шу давлат жойлашган географик ҳудуд ва иқлимига ҳар жиҳатдан боғлиқдир.

Муфассал: САЙЁҲЛИК – ДАРОМАДЛИ ВА КЕНГ ИМКОНИЯТЛИ СОҲА
 
Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 08 Июн 2018 Кӯришлар: 2062
Печат

 

dangara 20181 июн куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Хатлон вилоятининг Темурмалик ноҳиясига ташриф буюрди.

Республиканинг бу аграр ноҳиясида Давлат бошлиғи Бобоюнус номли қишлоқ жамоатининг Гулобод мавзесида чорва озуқасини ўриш ва захира қилиш бўйича семинар-йиғилишда қатнашди.

Муфассал: Миллат пешвоси Темурмалик ва Данғара ноҳияларида
 
Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 08 Июн 2018 Кӯришлар: 1947
Печат

 

mdh 2018 11 июн куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Душанбе шаҳрига МДҲга аъзо мамлакатлар ҳукуматлари бошлиқлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун келган МДҲ иштирокчи мамлакатлари ҳукуматлари бошлиқлари ва делегациялари раҳбарлари билан учрашди.

Мажлисда Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси Дмитрий Медведев,

Муфассал: МДҲГА АЪЗО МАМЛАКАТЛАР ҲУКУМАТЛАРИ РАҲБАРЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ
 

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Насрдаги туйғулар

 

МУАЛЛИМА

Яқинда сизни учратиб қолдим. Ўқувчиларингиз орасида ёшариб кетгандайсиз. Сизни кўрдим-у болалигим ёдимга тушди. Дарсни:

-Болажонларим, деб бошлардингиз. Ўйинқароқ  эдик, сизни кўпинча койитиб қўйсак-да, кенг феъл, меҳрибон нигоҳ билан бизга сабоқ беришни давом эттирардингиз. Мулойим овозингиз ҳали-ҳануз қалбимда акс-адо бериб турибди. Биринчи ўқитувчимга, деб олиб борган даста гулларим  кўз ўнгимда.

Кейин йиллар ўтди. Сўнгги қўнғироқнинг жарангдор садоси юрагимизга жо бўлди. Беғубор болалик, ўсмирлик даври ортда қолди. Сиз каби устозлар дуоси билан мустақил ҳаётга дадил қадамлар қўйдик, муаллима.

Мана кеча сизни учратиб қолдим.  Ширинтой болажонларингиз атрофингизда парвона.

...Мен шу лаҳза ўз болалигим билан учрашгандай бўлдим.

 

ШАМОЛ ВА МУСИЧА

Шамолнинг қаҳри – қаттиқ. Бунча ҳам қаттиқ эсмасанг, деб ёлборарди мусича, ахир инимни бузиб, полапонларимни…

Мусичанинг илтижолари зое кетди. У бузилган уяси атрофида бир-икки айланди-да, ерга қўнди. Ўлиб ётган полапонларига боқаркан, яна гир айланди. Шамол ҳамон қутурар, хас-чўпларни турли томонларга  учирарди.

Орадан вақт ўтиб, мусича яна жўжа очди. Шамол эсарди. Энди мусича унга парво қилмайди – шамолдан панада полапонларига меҳр билан емиш улашади. Шамол қанча ғазаб отига минмасин, мусича хотиржам болаларига андармон бўлади. Тоза ҳаводан тўйиб-тўйиб нафас оларкан, мусича: -Бир вақтлар сизлардай полапонларим, акаларинг бор эди, бу шамол…- деб қўяди ғу-ғулаб. Ва панароқда ин қурганидан хурсанд бўлади. 

 

Раҳмат БЕК.

Миннат

 

Ярим тунда ғала-ғовурдан уйғониб кетдим. Ҳамхоналарим ҳам бирин-кетин бош кўтаришди. Куни-кеча уйига жавоб берилган кишининг ўрнига бир кекса одамни келтириб ўтирғизишгану халатли уч-тўрт эркак-аёл атрофида гирдикапалак. Чолнинг кийимини алмаштиришди. Юрак уриши-ю қон босимини ўлчашди. Укол қилишдими ё ичишга дори беришдими, сўнгра, бирин-кетин чиқиб кетишди. Охиридагиси биратўла чироқни ҳам ўчирди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2196523

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8600231
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3086
3342
11644
8563896
36335
117875
8600231

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.160
Бугун: 10-09-2025 18:55:21

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015