СИЁСАТ

Рустами Эмомали ташаббуси билан Ҳиндистонга махсус чартер рейс ташкил этилди

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 12 Май 2020 Кӯришлар: 246
Печат

 

rustami-emomaliАҳолини дори-дармон ва зарур тиббий воситалар билан таъминлаш мақсадида, Душанбе шаҳри раиси муҳтарам Рустами Эмомалининг бевосита ташаббуси билан Ҳиндистон Республикасидан Тожикистон Республикасига махсус чартер рейс ташкил этилди. Келтирилган зарурий воситалар Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлиги ҳамда унинг тузилмаларига пойтахт ва республиканинг бошқа тиббиёт муассасаларида юқумли касалликлар,

айниқса, коронавирусга чалинганларни даволаш учун бепул топширилади. Бу ҳақда Душанбе шаҳри раиси аппаратининг Ахборот ва халқаро алоқалар бошқармаси хабар берди.

Ушбу хайрли ташаббусга эргашган маҳаллий ширкатлар раҳбарлари мамлакат аҳолиси соғлиғини сақлаш ва муҳтожларни дори-дармонлар ва тиббий воситалар билан таъминлаш йўлида хайру саховатли амалларга қўл уришмоқда. Жумладан, махсус рейс орқали «Ориёнфарм» ширкати Ҳиндистондан дори ва тиббий воситалар олиб келиб, бугунги ҳассос даврда аҳолини тиббий воситалар билан таъминлаш ҳамда халқ саломатлигини ҳимоялашга ёрдам беришда ўз ҳиссасини қўшди.

Шунингдек, Тожикистон ва Ҳиндистоннинг дўстона муносабатлари доирасида мазкур рейс билан Ҳиндистон Ҳукуматининг COVID-19га чалинган беморларни даволаш учун Тожикистонга ажратган дори-дармонлардан иборат инсонпарварлик ёрдами етказилди.

Эслатиб ўтамиз, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг топшириқ ва кўрсатмаларини бажариш доирасида Душанбе шаҳри раиси муҳтарам Рустами Эмомалининг топшириғи билан беморларни қабул қилиш учун янги касалхоналар таъсис этиш, аҳоли ва пойтахтликлар соғлигини сақлашда барча давлат тузилмаларининг ҳар кунлик фаолиятини таъминлаш, шунингдек, доимий тарзда иншоотлар, жамоат жойлари ва истиқомат биноларни зарарсизлантириш борасида кўзга кўринарли ишлар амалга оширилмоқда.

Joomla блог