СИЁСАТ

ЯНГИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАСИ ИШГА ТУШДИ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 16 Январ 2020 Кӯришлар: 358
Печат

 

korxona 202015 январ куни Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ҳамда Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомали пойтахтнинг Шоҳмансур ноҳиясида пайпоқ ишлаб чиқариш корхонаси "Ваҳдат" МЧЖ фаолиятини бошлаб беришди.

Ушбу корхона Миллат пешвосининг топшириқлари асосида маҳаллий тадбиркор Илҳом Мирзоев ташаббуси билан қурилиб, уни таъсис этишдан

мақсад, маҳаллий хом ашёни якуний ҳолатгача қайта ишлаш, аҳолини доимий иш билан таъминлаш, мамлакат экспорт иқтидорини ошириш ва тўртинчи стратегик мақсад - мамлакатни тез суръатларда саноатлаштиришга ҳисса қўшишдан иборат.

Корхона фаолияти билан танишув чоғида Давлат бошлиғига маълум қилишларича, корхонанинг ишлаб чиқариш иқтидори бир йилда 19 миллион 200 мингта пайпоқ ишлаб чиқаришни ташкил қилиб, унинг маҳсулотлари халқаро стандартлар асосида ички ва ташқи бозор талабларига жавоб берадиган тарзда тайёрланади.

Корхона фаолият бошлашининг биринчи босқичида 300 киши иш билан таъминланиб, аксарияти ёшлар ва хотин-қизлар ҳисобидан малакали мутахассислардир.

Корхонанинг иккинчи босқичи фойдаланишга топширилса, бу ерда 600 киши иш ва яхши маош билан таъминланиши кутилмоқда.

Тадбиркорнинг маълум қилишича, корхонанинг иккинчи босқичи жорий йил давомида фаолият бошлайди.

Айни пайтда ишчилар ойлик маоши 800дан 1200 сомонийгачани ташкил қилиб, ишчилар учун ишнинг қулай шароитлари яратилган.

Корхонада эркаклару аёллар ва болалару ўсмирлар учун турли хил пайпоқлар, спорт пайпоқлари ишлаб чиқарилади.

Мамлакат Президентининг маҳаллий хом ашёни якуний ҳолатгача қайта ишлаш йўналишидаги кўрсатмаларига амал қилган ҳолда, "Ваҳдат" пайпоқ ишлаб чиқариш корхонаси ишлаб чиқаришни тўлиқ маҳаллий пахта ҳисобидан йўлга қўйган. Бу ерда ишлаб чиқарилган пайпоқлар таркибининг 80 фоизини пахта ташкил қилиб, мамлакат ичкариси ва ташқарисида доимий харидорларга эга.

Давлат бошлиғи "Ваҳдат" МЧЖ раҳбариятига корхонанинг иккинчи босқичини ўз вақтида ишга тушириш йўлида кечиктирилмас чоралар қабул қилиб, минтақа бозорларида корхона нуфузини оширишга ҳаракат қилиш ҳамда рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш борасида кўрсатма берди. Бу жараён корхона даромади ва иш ўринлари сонини оширади. Миллат пешвоси тадбиркорнинг ташаббусини ибрат намунаси сифатида баҳолаб, бунёдкорлик ишлари ва янги иш ўринлари ташкил этишни ҳар бир ватанпарвар тадбиркорнинг вазифаси, дея атади.

Корхона раҳбарияти Миллат пешвосининг кичигу ўрта тадбиркорлик ривожланишини доимий қўллаб-қувватлаши ва ғамхўрликлари учун миннатдорчилик билдириб, миллий иқтисодиётни ривожлантириш йўлида бундан кейин ҳам янги иш ўринлари ташкил этишга ҳаракат қилишларини айтишди.

**

СУВНИ ФИЛТРЛАШ СТАНЦИЯСИ

15 январ куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомали билан биргаликда пойтахтнинг Исмоил Сомоний ноҳиясида "Душанбе сув - кориз" ДУК "Ўзиоқар" сувни филтрлаш ва сув билан таъминлаш станцияси иккинчи босқичини ишга туширди.

Мазкур тадбир Миллат пешвосининг кўрсатмалари асосида 2018-2028 йиллар - "Сув устувор тараққиёт учун" халқаро амалиёт ўн йиллиги доирасида амалга оширилиб, Душанбе шаҳри аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлашга қаратилган.

Танишув чоғида Давлат бошлиғига маълум қилишларича, иншоот биринчи босқичи ишлаб чиқариш иқтидори бир кеча-кундузда 150 минг куб метр сувга тенг бўлиб, 300 минг нафардан зиёд кишининг эҳтиёжини қондирарди.

Энди иншоотнинг иккинчи босқичи ишга туширилиши билан тоза ичимлик суви ишлаб чиқариш иқтидори ошди ва Душанбе шаҳри аҳолиси тоза ичимлик суви билан тўлиқ таъминланди.

Қайд этиш ўринлики, сув филтрлари соҳанинг энг янги технологияларидан фойдаланган ҳолда қурилиб, бу Марказий Осиё мамлакатлари ҳудудида биринчи тажриба ҳисобланади.

Мазкур иншоот уч қават ва сувни филтрлаш ўнта ҳавзасидан иборат. Сувни филтрлаш станцияси инфратузилмасининг бошқа лойиҳалардан устунлиги кўп. У кам майдонда жойлашиб, ичимлик сувини юқори сифатда қайта ишлайди. Бу мазкур лойиҳанинг асосий устунлигидир.

Сувни филтрлаш станцияси билан танишув чоғида, мамлакат Президенти масъуллар диққатини сув сифатини ошириш ва аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашга жалб этди.

Муштарийларга узатилаётган ичимлик сувини қайта ишлаш ва зарарсизлантиришда гипохлорит натрий ишлаб чиқариш цехининг асосий роли бор.

Германия ва Хитойнинг замонавий технологиялари билан жиҳозланган ушбу цехда ичимлик сувини зарарсизлантириш учун гипохлорит натрийнинг зарур миқдори ишлаб чиқарилади.

Цехда учта ишлаб чиқариш линияси ўрнатилган. Зарурий материаллар алоҳида босқичларда, жумладан, тузли сувни тайёрлаш ва уни бошқа кимёвий бирикмалардан тозалаш орқали тайёрланади.

Мутахассислар ҳисоб-китобларига кўра, иншоот йиллик иқтидори ва Душанбе шаҳри аҳолиси учун тўлиқ ичимлик сувини қайта ишлашга 550дан 600 тоннагача туздан фойдаланилади.

Бажарилган ишларга қўшимча равишда бу иншоотда, шунингдек, маъмурий бино, трансформатор станцияси биноси, коагуляция ва флокуляция автоматик цехи, станция омбори қурилиши ва 1,1 километр масофага диаметри 1000дан 1600 миллиметргача бўлган қувурларни тортиш ишлари амалга оширилган.

**

"ПАЙВАНД" МЧЖ ВА "МИЛЛИЙ БОҒ" ДАВЛАТ МУАССАСАСИГА ТАШРИФ

2020 йилнинг 8 январ куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ҳамда Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомали пойтахтнинг Сино ноҳиясида, асосан, нодир гулу буталар қаламчаси ва кўчати парвариши билан шуғулланувчи "Пайванд" МЧЖ ишчилари ва мутахасислари фаолияти билан танишдилар.

Давлат бошлиғига қарийб 5 гектар майдонда, жумладан, 4 гектарда иссиқхона ва қолган ерда 50 хил, турли мевали ва сояли дарахтлар, гулу манзарали буталар кўчатлари қаламчаси парвариш қилиниши ҳақида хабар берилди.

Бу ерда 25 нафар эркагу аёллар гилос, каштан, эман, махония, оққарағай конколор, сарв, барг тўкувчи магнолия ва бу дарахтнинг уч тури, секвойя, қора арча, туя, қарағай, қайин, заранг, принус, амиландр, ҳинд сирени, зелол, саликс хакуро, лекадамбр, османтус, тис, каталпа, абиес нордман, вудбриж, церцис каби дарахтлар, гулу буталар парвариши билан машғул.

Мутахассисларнинг маълум қилишларича, мамлакатимиз иқлими субтропик ва тез ўзгарувчан бўлиб, шу сабабли, бу ерга республика иқлимига мувофиқ турли дарахтлар кўчатлари Италия, Белгия ва Голландиядан келтирилади.

Давлат бошлиғи бу ердаги фаолият билан танишувдан кейин, мутахассисларга юртимизни ободонлаштириш йўлида соҳани ва аҳоли билан ҳамкорликларни ривожлантириш борасида фойдали кўрсатмалар берди.

Мамлакат Президенти соҳа масъулларига бу парваришгоҳнинг қулай базасидан фойдаланган ҳолда, ободончилик ишлари ижроси ҳамда "Миллий байроқ боғи" давлат муассасаси, "Давлат нишони боғи", "Эрам боғи", давлат илмий маркази муассасаси, "Устоз Абу Абдуллоҳ Рўдакий номидаги боғ" давлат муассасаси, Хайём, Наврўзгоҳ, Жавонон, Фирдавсий номидаги боғлар, пойтахт кўча-ю хиёбонлари ва бошқа шаҳру ноҳияларни янада кўркамлаштириш учун ҳамишабаҳор дарахтлар кўчатларидан фойдаланиш борасида топшириқ берди.

Шунингдек, мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомали билан биргаликда пойтахтнинг ғарбий қисмида жойлашган "Тожикистон миллий боғи"да мевали ва сояли дарахтлар униб-ўсиши ҳолати билан танишдилар.

95 гектарни ташкил қилувчи боғнинг 63 гектарида олма, узум, бодом, анжир, нок, гилос, олхўри, шафтоли, хурмо, беҳи, ёнғоқ, ўрик ва писта дарахтлари яхши униб-ўсмоқда. Мевали дарахтлар ҳосилининг кўп қисми мамлакат ташқарисига экспорт қилинади. Қарийб 10 гектар майдонда сояли ва манзарали дарахтлар кўчатлари парвариш қилинмоқда.

Мазкур боғда дарахтлар униб-ўсиши билан танишув чоғида Миллат пешвоси Душанбе шаҳри раиси, пойтахт ноҳиялари раислари, пойтахт маданият ва истироҳат боғлари раҳбарлари ҳамда боғдорчилик соҳаси мутахассисларига мамлакат пойтахтини гуллар шаҳрига айлантириш йўлида бу ерда парваришланаётган дарахтлардан кенг фойдаланиш топшириғини берди.

Миллий боғда ишчилар уруғ ва қаламчалардан турли дарахтлар, жумладан, қарағай, аризона кипариси, туя, сафора, жўка дарахти, каштан, ҳамишабаҳор магнолия, барг тўкувчи магнолия каби дарахтлар, атиргул, секвойя, зирк, легустра, бересклет, форзиция, олтинранг туя ва шамшод каби гулларни парвариш қилишмоқда.

Мазкур муассасада боғдорчилик хўжаликларини таъминлаш учун манзарали дарахтлар ва гулу буталар парвариши ҳам йўлга қўйилган.

Нодир манзарали дарахтлар хориждан келтирилиб, бу ер иқлимига мослаштирилади.

Ушбу боғда 100 нафардан зиёд киши доимий фаолият юритиб, дарахтлар ҳосилини йиғиш вақтида яна ўнлаб нафар мавсумий ишчилар ишга жалб этилади.

 

«Ховар» ТМАА.

Joomla блог